Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА ДЕПУТАТНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА ДЕПУТАТНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Cана : 23-10-2017   /   Янгиликлар, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 498

ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” томонидан "Хотин-қизлар ва ёшлар масалаларини ҳал этишда депутатнинг ўрнива роли мавзусида” очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши девон раҳбари Б. Жўраев кириш сўзи билан очиб берди. Нотиқ ўз сўзида, шу йилнинг 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари ёшлар, оилалар ва аёллар билан олиб бориладиган ишлар доимо давлатимизнинг диққат марказида эканлигини алоҳида таъкидлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар масалалари бўйича, шунингдек, оила ва аёллар масалалари бўйича комиссиялар тузиш таклифини билдирган эди. Шу маънода Қонунчилик палатасида тегишли комиссияларни тузиш масаласининг кўриб чиқилгани ёшлар ва хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни тизимили равишда амалга ошириш борасида депутатларимиздан янада фаоллик ва ташаббускорликни талаб этади.

Хотин-қизларда миллий ғурур, Ватанга садоқат, қадриятларга ҳурмат туйғусини уйғотиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ақл-заковатини улуғвор ва эзгу ишларга йўналтириш, шунингдек, келажакда оилада ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш – ЎзМТДП "Аёллар қаноти”нинг асосий вазифаларидан биридир. Ушбу мақсад ва вазифалар ҳамоҳанглигида ташкил этилган очиқ мулоқотда сўзга чиққан ЎзМТДП вилоят Кенгаши депутати Д.Амонова хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлиги хусусида тўхталаркан: "Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш биз депутатларнинг зиммамизга улкан масъулият юкини юклайди. Бунда албатта, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш кўламини янада кенгайтирган ҳолда фаолият юритишимиз талаб этилади. Ишсиз ёшлар ёйинки аёллар бандлигини таминлаш, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, ёш истеъдод эгаларини, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш доимо диққат марказимизда туради.

Шундан сўнг сўзга чиққан, партия вилоят Кенгаши депутати У.Раҳмонова мавзу юзасида ўз фикр-мулоҳазаларни билдираркан, юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомининг ортиб бораётганлиги ва шу билан бир қаторда келажак эгаларига бўлган эътибор ва ишончнинг тобора мустаҳкам қарор топаётгани Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонидаги устувор ислоҳотлар ривожида муҳим омил бўлаётганлигини алоҳида таъкид этди.

Эътироф этиш ўринлики, ёшлар ва хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги муносиб ўрнини таъминлашда партия фаоллари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларининг фаоллиги ниҳоятда ўринлидир. Жойларда ўтказилаётган очиқ мулоқотларда ҳам кўпроқ аҳолининг уюшмаган қатламларига эътибор қаратиб келинаётганлиги халқ фаровонлигини таъминлашда ва аҳоли турмуш тарзининг барқарор ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

- Дарҳақиқат, мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлод тарбияси, камолоти етакчи ўринда туради,-дейди Бухоро туризм касб-ҳунар коллежи директор ўринбосари Ф.Жалолов.- Ёшлар юртимизнинг эртанги куни, келажигидир. Уларнинг соғлом ва етук авлод бўлиб шаклланиши, юрт тақдирига даҳлдорлик туйғусида вояга етиши истиқболли ислоҳотлар рўёбида ва мустаҳкамлигида дастуриламал саналади. Партия томонидан ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам шулар хусусида сўз юртилди. Албатта, хотин-қизлар ва ёшлар масаласига бўлган эътибор ўз ўрнида оилалар мустаҳкамлигида, оилада соғлом муҳитнинг қарор топишида, аёллар ва ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигининг ошишида, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашларида ҳар жиҳатдан устуворлик касб этади.

Очиқ мулоқот давомида таълим даргоҳларини тугаллаб, ишсиз юрган уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги фикр мулоҳазалар, талаб ва таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, сўзга чиққан Бухоро туризм касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Ш.Мустафоев партиядан сайланган вилоят Кенгаши депутатларидан коллеж тасарруфида "Инновацион ғоялар маркази” ташкил этилиши туризм соҳасида таҳсил олаётган талабалар билан бир қаторда соҳага қизиқувчи ёшлар учун ҳам айни муддао бўлишлигини таъкидлаб, биргаликдаги фаолиятни янада жонлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш таклифини илгари сурди.

Депутатлар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. Кўтарилган муаммо, таклифлар асосида депутатлар ваколатлари доирасида амалий кўмак беришларини маълум қилишди ва келгусида туризм соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш борасидаги ислоҳотларда ҳамжиҳатликда аниқ мақсадли чора-тадбирлар асосида коллеж маъмурияти билан биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.

 

ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси Гулчеҳра Шарипова

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!