Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЭНГ ЯХШИ ФОТОСУРАТЛАР

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ЭНГ ЯХШИ ФОТОСУРАТЛАР

Cана : 23-10-2017   /   Янгиликлар, Видео   /   кўрилди: 758
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида иқлим ўзгариши ва озон қатламини ҳимоя қилишга бағишланган Халқаро фотосуратлар танлови ғолибларини эълон қилиш маросими, шунингдек, онлайн овоз бериш орқали танланган энг яхши ишларнинг фотокўргазмаси бўлиб ўтди.Бу ҳақда  "Telegraf.uz" сайти хабар бермоқда.

Халқаро фотосуратлар танлови иқлим ўзгариши ва озон қатлами муҳофазаси масалалари бўйича кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақириш мақсадида ўтказилди

Бўлиб ўтган танловда 60 га яқин давлатдан профессионал ва ҳаваскор сураткашлар иштирок этди. Танлов "Иқлим ўзгариши менинг нигоҳимда” ва "Озон қатлами ва мен” йўналишларида уч босқичда бўлиб ўтди. Танлов доирасида жами 285 та фотосурат ва талабномалар қабул қилинди, улардан 181 таси иқлим ўзгариши йўналишида, 104 таси эса озон қатлами йўналиши бўйича бўлди.

Саралаш натижаларига кўра, халқаро ҳайъат аъзолари ғолибларни аниқлади. Улар орасида ўзбекистонлик Азамат Маткаримов, Хуршидахон Шамсиева, Анвар Илёсов ҳамда Хубутия Русудан фахрий ўринларга муносиб кўрилди.

Саралаш натижаларига кўра халқаро ҳайъат аъзолари ғолибларни аниқладилар. "Иқлим ўзгариши менинг нигоҳимда” йўналиши ғолиблари:

1-ўрин. Монируззаман Сазал, Бангладеш. "Бангладешда сув тошқинлари” фотосурати.

2-ўрин. Али Навид, Покистон. "Иқлим ўзгаришига мослашиш бу эҳтиёж” фотосурати.

3-ўрин. Азамат Маткаримов, Ўзбекистон. "Орол денгизи экологик фожиасининг оқибатлари” фотосурати.

"Озон қатлами ва мен” йўналишида ғолиблар:

1-ўрин. Люсине Торосян, Арманистон. "Ҳаётнинг икки томони” фотосурати.

2-ўрин. Хуршидахон Шамсиева, Ўзбекистон. "Ер сайёрамизнинг нозик ҳимоя қатлами” фотосурати.

3-ўрин. Виктория Джовева, Македония (СЮР). "Ғамгин соябон” фотосурати.

Қуйида юқори ўринларга муносиб кўрилган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

alt
Пранаб Басак (Ҳиндистон)
 
alt
Монируззамон Сазал (Бангладеш)
alt
Люсине Торосян (Арманистон)
alt
Хуршидахон Шамсиева (Ўзбекистон)
alt
Виктория Жовева (Македония)
alt
Рабемананцоа Эндри (Мадагаскар)
alt
Хубутия Русудан (Ўзбекистон)
 
alt
Анвар Илёсов (Ўзбекистон)
alt
Екатерина Херта (Молдова)
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!