Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ЎзМТДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирлар ўз самарасини бермоқда

ЎзМТДП Наманган вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирлар ўз самарасини бермоқда

Cана : 25-10-2017   /   Янгиликлар, Маданият, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 454

Наманган шаҳар саноат касб-ҳунар коллежида ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан 21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишланган "Тил миллат ғурури” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Хусусан, "Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг жойлардаги ижросига жиддий эътибор қаратиш мақсадида маҳаллий Кенгашлар сессияларига жамоат жойларида ва оммавий ахборот воситаларида ўзбек адабий тил меъёр-қоидаларига риоя этиш ҳолатига доир масалалар олиб чиқилиб, кенг муҳокама қилинди. Сессияларда қабул қилинган қарор ижроси назоратга олиниб, доимий мониторинг қилиняпти.

- Дунёдаги 200 та тил бугунги кунда давлат тили мақомига эришган бўлиб, шулар орасида бизнинг ўзбек тили ҳам борлиги биз ёшларда ўзгача ғурур ва ифтихор бағишлайди, - дейди коллеж ўқувчиси Б.Аҳмаджонов.

Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар партиямиз томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Эътиборлиси, давра суҳбати якунида "Миллий тикланиш” ғояларига хайрихоҳлигини билдирган 27 киши партия аъзолигига қабул қилинди.

Шунингдек, Наманган шаҳар қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ЎзМТДП вилоят Кенгаши томонидан вилоят маданият бошқармаси ҳамда Амир Темур халқаро хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида "Юксак маънавият - енгилмас куч” шиори остидаги "Миллий анъаналаримиз ёшлар ардоғида” мавзусидаги ёшлар фестивали ўтказилди. Тадбирда Наманган санъат коллежи, вилоятимиз шаҳар, туманларидаги болалар ва мусиқа санъат мактабларининг республика ҳамда халқаро танловларда фаол қатнашган иқтидорли ўқувчилари миллий чолғу асбоблари ҳамда миллий қўшиқларимиз ижрчилиги борасида ўз чиқишларини ҳавола этдилар. Хусусан, Наманган шаҳридан Р.Имомалиева, Уйчи туманидан У.Аҳмаджонова, тўрақўрғонлик Ш.Тоҳиров, учқўрғонлик Г.Абдулҳафизова чиқишлари тадбир қатнашчиларида илиқ таассурот қолдирди.Айниқса, 14 ёшга тўлган чортоқлик С.Турсунбоевнинг маҳорат билан катта қўшиқларни хиргоя қилганини айтмайсизми. Тумандаги 14-сонли болалар ва мусиқа санъат мактабида анъанавий хонандаликни ўрганаётган истеъдод эгаси ўз санъатини нафақат мамлакатимиз, балки халқаро майдонда ҳам кўз-кўз этишга улгурди. Бир йил муқаддам Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Муғом халқаро мусиқа фестивалида олий ўринни қўлга киритиб, ғолиблик дипломи билан тақдирланди. Яқинда ўтказилган Муҳиддин Қориёқубов номидаги ёш ижрочиларнинг республика кўрик-танловида ҳам лаурет соҳиби бўлди. Самандар фестивалда ўзбек миллий санъатининг атоқли дарғалари Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султоновлар томонидан куйланган "Боғ аро” ва "Ёр истаб” ашулаларини юқори авжда маромига етказиб ижро этдики, залга йиғилган ёш томошабинлар давомли олқишлар билан қўллаб-қувватладилар.- Фестивал доирасида миллий чолғу асбоблари кўргазмаси йиғилганлар эътиборига намойиш этилди. Бу ўз навбатида ёш авлод қалбида ўзбек санъатини дунёга кенг тараннум этишида алоҳида беқиёс ўрин тутувчи миллий чолғу асбобларимиз, миллий санъатимизга бўлган меҳру муҳҳабат ва қизиқишни янада оширишга хизмат қилади, - дейди ЎзМТДП вилоят ҳудудий партия ташкилоти мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича бош мутахассиси Н.Рўзиматова. – Зеро, партиямиз сайловолди Платформасида ҳам болаларнинг руҳий-маънавий савиясини ўстириб бориш, уларнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг энг яхши асарлари билан ошно бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, нафақат миллий балки жаҳон мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини ҳам чуқур ўрганиш ва ютуқларини ўзлаштириш, санъаткор, айниқса, ёш хонанда ва созандаларимизнинг халқаро нуфузли танловлар ва фестивалларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига эришиш устувор вазифа этиб белгиланган.



ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши

матбуот котиби Оқилхон ДАДАБОЕВ

 


 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!