Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Бахмал компьютер технологиялари коллежида ҳуқуқий тарғибот бўлиб ўтди

Бахмал компьютер технологиялари коллежида ҳуқуқий тарғибот бўлиб ўтди

Cана : 26-10-2017   /   Янгиликлар, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 1915

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси Бахмал туман бўлими томонидан ҳуқуқий тарғибот ташкил этилди. Бахмал компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтган учрашув «Барчамиз истеъмолчи» деб номланган мавзуда ўтказилди.

Унда, Мажбурий ижро бюросининг Бахмал тумани бўлими мутахассислари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сон Фармони ва ушбу Фармон асосидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 3016-сон Қарорининг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий маданият ва айниқса тўлов маданияти борасида тўхталиб ўтди.

Тарғибот тадбири сўнггида, мавзуларни янада тўлақонли тушунтириш мақсадида видео роликлар намойиш этилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!