Арнасойда 294 ҳолатда энергия ресурсларидан қарздор бўлганлар тармоқдан ўзилди

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай учрашувлардан бири Арнасой туманида ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда соҳа мутахассислари, маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. "Барчамиз истеъмолчи” мавзусидаги учрашув аввалида сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сон Фармони ва ушбу Фармон асосидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 3016-сон Қарорининг мазмун-моҳияти, Мажбурий ижро бюроси, унинг мақсад ва вазифалари, ваколатлари борасида тўхталиб ўтишди.

Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан қисқа вақт мобайнида туманда 3 минг 400 га яқин суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича қарийб 25 млрд. сўмлик ундирув ижроси таъминланди. 294 та ҳолатда электр энергияси бўйича ва табиий газ бўйича қарздорлик тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган истеъмолчилар тармоқдан узилган. Маърузачилар ўз нутқларида қарздорлиги мавжуд бўлган айрим жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз вақтида тўловларни амалга оширмаслиги, бунинг ҳуқуқий оқибатлари, жумладан, қарздорликни мажбурий ундирувга қаратилиши, жарималар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Таъкидланганидек, кимлар учундир арзимас бўлган тўловларни ўз вақтида амалга ошириш пировардида эртанги ҳаётимизнининг янада фаравон бўлишига хизмат қилади.


 


 


 


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29 10 2017 йил
0
1678

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига