Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Европа футболида яна бир баттл. «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»ни Чемпионлар лигасидан четлатиш талаб қилинмоқда

Европа футболида яна бир баттл. «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»ни Чемпионлар лигасидан четлатиш талаб қилинмоқда

Cана : 31-10-2017   /   Янгиликлар, Спорт, Дунё   /   кўрилди: 371

Ла Лига президенти Хавьер Тебас L'Équipe нашрига берган интервьюсида «ПСЖ» клуби устидан УЕФА ташкилотига йўлланган шикоят ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ» клубига 222 млн евро эвазига трансфер қилинишидан сўнг, Ла Лига раҳбарияти француз жамоасини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузишда айблаганди. Бироқ, Тебас фақат гап-сўзлар билан чекланиб қолмасдан, сўнгги уч ой давомида «ПСЖ» клубининг шубҳали молиявий схемаларини фош қилганини ва энди уни еврокубоклардан четлатилишини талаб қилаётганини айтди.

Тебас УЕФАга «ПСЖ» устидан 42 саҳифалик даъво аризасини топширган. Унда Париж клубининг трансфер бозоридаги ноқонуний ҳаракатлари, хусусан, клуб маблағларининг катта қисми Қатар билан боғлиқ бўлган қалбаки компаниялардан олинаётгани кўрсатилган. Айнан шу компаниялар Неймарнинг рекорд даражадаги трансферини молиялаштирган.

«Биз кўриб турибмизки, «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» кейинги 5 йилда трансферларга барчадан кўп маблағ сарфламоқда. Аммо уларнинг реал даромадлари бундай трансферларга имкон бермаган бўларди. Шунинг учун, бозор қоидаларини четлаб ўтиб, ҳомийларнинг пулларини ишлатишмоқда.

Биз «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»нинг даромадларини «Реал», «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» активлари билан солиштирдик. Бу икки клуб бошқа жамоаларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. Париж жамоасининг барча даромадлари Қатар билан тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқадор. Улар барчани алдашмоқда. Агар бу Испаниядаги клуб бўлганида ҳам шу гапларни айтган бўлардим. Биз бир-биримизни алдамаслигимиз керак. Мен бирор давлатга тегишли клуб турнирда иштирок этишини истамайман. «Реал» ва «Барселона»нинг ҳам қарзларидан воз кечиб туришадими? Йўқ, бу ўйлаб топилган гап. Аммо агар шундай бўлса, бу жуда ёмон оқибатларга эга бўлади.

Йил охирига қадар УЕФАдан бу аризага жавоб кутамиз. Агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, Европа Иттифоқига мурожаат қиламиз. Бунга барҳам бериш вақти етиб келди. Агар «ПСЖ» ҳаракатларида қонунбузарликка йўл қўйилган бўлса, клуб еврокубоклардан четлатилиши керак», дея Тебаснинг сўзларини келтирган L'Équipe.

«ПСЖ» раҳбарияти Хавьер Тебасга жавоб қайтарди.

«Биз жаноб Тебаснинг туҳматга асосланган баёнотига жавоб бермоқчи эмасмиз. Унинг гаплари клубимизнинг истиқболли режасини барбод қилишга йўналтирилган. Бу баёнот билан у матбуотни бизга қарши қайрамоқчи бўляпти.

Шуни маълум қиламизки, «ПСЖ» ўз молиявий фаолияти ҳақида УЕФА ташкилотига батафсил ҳисобот тақдим қилган. 

Испания футболи «ПСЖ»нинг банк ҳисобрақами билан эмас, балки ўзига керакли бўлган бошқа истиқболли лойиҳалар билан шуғуллангани маъқул», - дейилади баёнотда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!