Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Адлия вазирлигининг “Telegram”да “Huquqiy axborot” канали очилди

Адлия вазирлигининг “Telegram”да “Huquqiy axborot” канали очилди

Cана : 12-12-2017   /   Янгиликлар, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 2793

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати тўғрисида”ги низомга асосан юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишларидан бири давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиши белгиланган.

"Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган.

Шунга кўра, вазирлик томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга ва аҳолига ўз вақтида етказиш бўйича ишлар тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан ташқари ҳуқуқий тарғибот ва маърифатни амалга оширишнинг замонавий механизмларидан фойдаланиш мақсадида ҳозирда аҳоли ўртасида кенг тарқалган "Telegram” мессенджерида "Huquqiy axborot” (t.me/huquqiyaxborot) канали очилди.

Каналда қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари тўғрисда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳатлар концепсияси доирасида қабул қилинаётган шарҳлар, ҳуқуқий инфографикалар ва аҳолига қизиқ бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар қисқа матнларда бериб борилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!