“Жиззах довонида”ги тўқнашувда 15 та одам ўлгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади

Яқинда ижтимоий тармоқлар, хусусан Телеграм мессенжерида гўёки 2017 йилнинг 5 декабрь санасида Жиззах довонида йўл транспорт ҳодисаси рўй бериб унда гўёки 15 нафар йўловчи вафот этганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқатилди. Ушбу ҳодиса гувоҳлари томонидан тасвирга олинган видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот гуруҳига мурожаат қилдик.

Бизга тақдим этилган маълумотга кўра мазкур йўл-улов ҳодисаси аслида 2017 йил 10 ноябрь куни содир бўлган. Ҳодиса кеч соат 18-30да Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 999 км.да юз берган.

 Сирдарё вилояти, Ховос шаҳар, "Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилувчи, шу шаҳарда жойлашган "ФИР-НУР-ОСИЁ-ТРАНС” МЧЖ ҳайдовчиси, 1978 йилда туғилган Иномжон Юсупов бошқарувидаги "МАN” русумли, 20 N 357 BA давлат белгили юк автомашинасининг   тормоз тизими ишламай қолганлиги туфайли рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Галаосиё маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 54-уйда истиқомат қилувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1992 йилда туғилган Суннат Умаров бошқарувидаги "Cobalt” русумли, 80 М 515 JA д/б ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, "Қиличбой” ҚФЙда истиқомат қилувчи, 1972 йилда туғилган Ўткир Маткаримов бошқарувидаги "Нексия” русумли, 95 Z 937 DA д/б автоуловлари билан тўқнашиб, йўл-улов ҳодисаси содир этган.

Натижада "Cobalt” русумли автоуловида бўлган йўловчилар, Бухоро вилояти, Пешку тумани, "Куёвхўжа” маҳалласида истиқомат қилган, 1960 йилда туғилган Убайдулла Жўраев тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи С.Умаровнинг отаси 1965 йилда туғилган Мухтор Умаров ҳамда "Нексия” русумли, автоуловида бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, "Ўртақалъа” маҳалласида истиқомат қилувчи,   1988 йилда туғилган Исломжон Сафарбоевлар тан жароҳати олишиб, РШТЁИМнинг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Кеч бўлсада марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлигимизни билдирамиз. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига эса ҳар қандай ахборотга ҳам ишонавермасликни, бу тармоқ ва каналларга аъзо йиғиш учун ўйлаб топилаётган шов-шувдан бошқа нарса эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 16-12-2017, 14:12
0
1769

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига