Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Жиззахда рақамли телеканаллар сони 49тага етди

Жиззахда рақамли телеканаллар сони 49тага етди

Cана : 25-12-2017   /   Янгиликлар, Технология, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 1485
 25 декабрдан бошлаб Жиззахда рақамли телеканаллар сони 49 тага етди.   "DVB-T2" технологиясида ишлайдиган рақамли тюнерга эга бўлган абонентлар ушбу каналларни  томоша қилишлари мумкин.

Ҳозирча хорижий телеканалларнинг барчаси ҳам кўрсатаётгани йўқ. Лекин янги йил байрами олдидан барча жиззахликлар учун бу соҳа ходимларининг ажойиб туҳфаси бўлди десак янглишмаймиз.

Айрим хабарларга кўра рақамли телеканалларнинг айримлари келгусида пулли бўлиш эҳтимоли мавжуд.

2018 йилнинг декабрида ер усти аналог телевизион узатиш Ўзбекистон бўйлаб бутунлай бекор қилинади  Вазирлар Маҳкамаси  аналог телевидениенинг босқичма- босқич тўхтатилиши тартибини белгилаган эди. Унга асосан, аналогли телеузатиш Тошкент шаҳрида 2018 йил 15 июлгача, бутун республика бўйича эса 2018 йил 5 декабрда тўхтатилади.

 

Рақамли телеузатишга енгил ўтиш учун биринчи бепул ва ҳаммабоп бўлган рақамли телеканаллар тўплами (мультиплекс) шаклланган. Ҳозирги кунда ушбу тўплам Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи 13 та канални ўз ичига олади. Булар: "Ўзбекистон”, "Ёшлар”, "Спорт”, "Кинотеатр”, UZ HD ва бошқалар. Шунингдек, унинг таркибига 7 та хусусий телеканаллар киради.

Техник томонига келадиган бўлсак, қарорда 2017 йил якунига қадар республиканинг барча аҳоли яшаш пунктларини рақамли телеузатишлар учун зарур 90 комплект катта ва 404 комплект кичик қувватли ускуналар билан қоплаш ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига топшириқ берилган.

 

Аналогли телеузатишларни тўхтатиш енгил ўтади, деб таъкидлайди мутахассислар. Масалан, аҳолининг эҳтиёжманд қисмлари ва пенсионерларга рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун керакли ускуналар, жумладан, телевизорлар, приставкалар ва бошқаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитларини тақдим этишни кенгайтириш тавсия этилади.

Бундан ташқари, рақамли телеузатиш хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар бериш мақсадида хорижий сунъий йўлдош алоқа сегментини ижарага олиш бўйича маблағлар ажратилади.

Жиҳозлар нархини арзонлаштириш мақсадида келгуси 5 йил ичида 3 млн дона рақамли телеузатиш қурилмаларини ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўйиш тўғрисида "Ўзэлтехсаноат” АКга топшириқ берилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон томони Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси билан 73,6 млн долларлик рақамли телеузатиш ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.

Яна бир янгилик: айни пайтда вилоятлардаги хусусий телеканаллар ҳам босқичма-босқич рақамли телеузатишга ўтишлари кутилмоқда. Кеча 24 декабрь куни биринчилардан бўлиб Самарқанд СТВ телеканали шундай форматга ўтган. Бу ҳақда телеканал журналисти Фарҳод Норбўтаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

Шу қаторда Жиззах шаҳридаги "Бахтиёр-Шахбоз” ишлаб чиқариш фирмасига қарашли "ЖиззахТВ2” телеканали ҳам рақамли телевидениега ўтиши кутиляпти.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!