“Сўғдиёна” ПФК қошида футбол академияси иш бошлади

 Ўзбекистон Футбол Федерациясининг талаби бўйича ҳар бир клуб қошида ўз футбол академиясига эга  бўлиши даркор. Худди шундай академиялардан бири "Сўғдиёна” ПФК қошида ҳам иш бошлади. "Сўғдиёна” ПФК қошидаги академияга Улуғбек Алматов раҳбарлик қилиб келмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Жиззах вилояти футбол мактаблари шу кунгача кўплаб иқтидорли футболчиларни етиштириб келмоқда. Улар нафақат вилоятимиз, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаларида, халқаро майдонларида ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишмоқда.  Кўплаб футболчилар Россия Премьер лигасида, Қатар юлдузлар лигаларида  тўп суриб келишмоқда. Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидовларнинг  футбол оламига илк сабоқларни берган мураббий Усмон Муҳаммедшин  ҳам академияда ёш чарм тўп усталарига сабоқ бериб келмоқда, дейилади хабарда.

Айни пайтда U-10 ва U-14  жамоаларига Улуғбек Алматов, U-14 ва U-16 жамоаларга Жасур Аҳмедов, U-18 ёш тоифасидаги футболчиларга Усмон Муҳаммедшин мураббийлик қилиб келмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 
Яна бир янгилик. 2018 йилнинг 5 январь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг Жиззах вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда. Ташриф доирасида вилоятда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш билан бирга Сўғдиёна ПФК базасида ташкил этилган мазкур академия, аёллар  ҳамда футзал жамоалари учун яратилган  шароитлар билан ҳам танишиши режалаштирилган. Ҳозирда 2018 йилги мавсум олдидан жамоани бир қатор футболчилар тарк этган. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон суперлигасидаги 12 та жамоа қаторига Сўғдиёна ПФК ҳам талабларни бажарган тақдирда қўшилиши мумкин. 
 
 

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 31-12-2017, 09:39
0
252

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига