Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда

2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда

Cана : 05-01-2018   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 352

Хитой Пекин шаҳрида технопарк қурилишига 13,8 млрд юань (2,1 млрд доллар) йўналтиради, у сунъий идрок ва булутли ҳисоблаш билан боғлиқ ишланмалар ҳамда лойиҳаларга бағишланади. Бу ҳақда "Синьхуа” маҳаллий маъмуриятга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Технопарк Пекин шаҳри четидаги Мэньтоугоуда жойлашади. Унинг қурилиши тахминан беш йил давомида олиб борилади.

Технопаркда 400 та компания жойлаштирилади, тадқиқотлар, ишланмалар, маҳсулотлар қиймати йилига тахминан 50 млрд юанга (7,7 млрд доллар) тенг бўлади.

Технологик паркни барпо этиш ишлари билан «Хитойдаги Кремний водийси» номини олган Чжунгуаньцунь илмий маркази назорати остида бўлган компания шуғулланади. У 1950-йилларда илм-фан ва таълимнинг интеграцияси учун ташкил этилган.

Паркнинг технологик тузилмасига бешинчи авлоддаги мобиль тармоғи, суперкомпьютер ва булутли сервислар киради.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!