«Алвидо!» - Порошенко Россия бўйича баёнот берди

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Киев Россияга «якуний тарзда «алвидо» деди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Биз биргаликда қўлга киритган ўтган йилдаги энг муҳим ғалабалардан бири, - Европа иттифоқи мамлакатлари билан визасиз режимнинг жорий этилиши. Украина Россия ва СССР империясига якуний тарзда «алвидо» деди», - дея маълум қилган Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Пётр Порошенко Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчиларига Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар муддатини узайтириш бўйича қабул қилинган қарор учун миннатдорчилик билдирганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 05 01 2018 йил
0
183

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига