Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Сирдарёликлар солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан таништирилди

Сирдарёликлар солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан таништирилди

Cана : 19-01-2018   /   Янгиликлар, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 634

Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 2018 йил 17 январь куни кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ф.Урманов ва ўринбосарлари ҳамда вилоят прокуратураси, давлат божхона бошқармаси, вилоят  Марказий банки масъул ходимлари шунингдек, барча туман ва шаҳар ДСИ бошлиқлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Даставвал сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Ф.Урманов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарор ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
454-сонли Қонуни ҳақида тўхталиб ўтди.

Қолаверса, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда туб ўзгаришларни амалга ошириш орқали халқимизга замон талабига жавоб берадиган турмуш шароити яратишни таъминлашга қаратилганлиги ҳамда бу борада вилоят давлат солиқ тизимида ҳам изчил ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги хусусида йиғилганларга маълумотлар берилди.

 

Хусусан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилда ҳам солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шундан сўнг семинар йиғилиш ўтказилишида доимий анъанага айланиб қолган намунали солиқ тўловчиларни тақдирлаш маросимига навбат берилди. Юқори савияда ташкил этилган тақдирлаш маросимида қонунни ҳурмат қилиб, солиқлар ва бошқа мажбурий ажратмаларни ўз вақтида тўлаб келаётган бир гуруҳ микрофирма ва кичик корхона, тадбиркорлик субъектлари вакилларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Семинар йиғилиш якунида тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган мавзуга доир ҳамда бошқа кўплаб саволларга солиқ бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳам тегишли мутасадди ташкилот вакиллари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Кўргазмали амалий семинар давомида 200 га тадбиркорлик субъектлари вакилларининг иштирок этганлигидан ҳам билиш мумкинки қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар барчани қизиқтиради. Бу каби семинарлар келгусида туман ва шаҳарлар кесими ўтказилиши давом эттирилади.

 

Шухрат Юлдашев,

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!