Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Жиззах вилояти солиқ бошқармасида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди

Жиззах вилояти солиқ бошқармасида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси сайланди

Cана : 25-01-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Жиззах янгиликлари, Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 731

2018 йил  25 январь куни Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси сайлаш  мақсадида таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошқармада фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар ҳамда иттифоқнинг вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарори ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 сентябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йиғилишда бошланғич ташкилот олдида турган энг устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. 

Шундан сўнг 3 нафар ёшлар орасидан Қобил Маматқулов энг кўп овоз тўплаган ҳолда  бошланғич ташкилот етакчиси этиб сайланди.

Айни пайтда вилоят давлат солиқ органлари тизимида 195 нафардан ортиқ 30 ёшга тўлмаган ёшлар фаолият юритадилар. Эндиликда тизимнинг шаҳар ва туманлар инспекцияларида ҳам бошланғич ташкилотлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилади.

Жиззах вилоят ДСБ  Жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!