Қаҳратоннинг қаҳрамонлари

Кеча, бугун ва эртага Ўзбекистонда байрам. Индин ҳам насиб этса байрам бўлажак. Келинг февраль ойини юртимизда бир ойлик байрам деб эълон қиламиз. Осиё чемпионлиги учун бу арзиса керак? Дарҳақиқат кеча бутун юртимиз бўйлаб  чемпионлик бахсини кузатмаган одам қолмади ҳисоб. Ҳамма хурсанд. Ҳамма завқ билан ўша онларни хотирлаяпти. Мухлисликни жойига қўйиб бугун Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлган футболчиларимизни мақтаяпмиз. Уларга миннатдорчилик билдиряпмиз. Насиб этса 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатига улар билан йўл олишга умил қиляпмиз.

 

 

 

Бугун ижтимоий тармоқларни кузатасизми, одамлар билан суҳбатлашасизми ҳаммада ўзгача бахтиёрлик.  Спорт мухлислари кун қаҳрамонларини мадҳ этувчи шеърий сатрларни бир-бирлари билан бўлишмоқдалар. Биз ҳам уларнинг айримларини сизга тақдим этамиз.

 

Қаҳратоннинг қаҳрамонлари.


Сардорбек ИСРОИЛОВ


Яшил эмас майдон эди оқ,
"Қорли финал" Хитойда бўлди.
Совуқ эди, сирпанчиқ бироқ,
Юрак шиддат, оташга тўлди.
* * *
Оқ майдонда учиб йигитлар,
Рақибига бермади имкон.
Роса пайтин кутиб йигитлар,
Кубокни нақд қилди сўнги он.
* * *
Бизникилар ҳужумда бўлди,
Гоҳ оқ, гоҳ кўк либосда пайдо.
Чиройли ҳаракатлар билан,
Ветнамни ҳам айлашди шайдо.
* * *
Сидоровнинг илк зарбасида,
Ларзага келди бутун майдон.
Тўп рақиблар дарвозасида,
Ўзбек ўғлонлари - чемпион.
* * *
Футболимиз уйғонди чоғи,
Тинмасин зафарли онлари.
Ўзбек шаъни, ғурури сизлар:
Қаҳратоннинг қаҳрамонлари!!!

***

 

Азаматжон Деҳқонов


Футбол эмасқор жангидир бу,
Оқ гиламга тушди йигитлар.
Номус жанги, ор жангидир бу,
Сирпанса-да, учди йигитлар!
Бари — бургут,Бари — қаҳрамон,
Қор куради кураги билан!
Оёғидан чалса қаҳратон,
Ўтди ўтли юраги билан!
Ён қўшни — жон қўшни-да,
Чиндан,Ишқибозлар — Хитой девори.
Лекин бизда мўл экан чидам,
Кор қилмади на муз, на қори.
Ўзбекистон!Бирма-бир қучиб,
Манглайидан ўпгин уларни —
Оқ либосда майдонга тушиб,
Кўк либосда енгган уларни.
Кўз тегмасин!Авайла энди —
Топшир фақат тоза қўлларга.
Табиатнинг қорини енгди,
Дуч қилмагин сунъий дўлларга!

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 28 01 2018 йил
0
273

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига