Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилди. 

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартибини белгилаш назарда тутилмоқда. 

Хусусан, лойиҳага асосан таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш олий таълим бўйича бевосита Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади. 

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. 
 

ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 02 2018 йил
0
207

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига