Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда биринчи марта жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди

Ўзбекистонда биринчи марта жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди

Cана : 14-02-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Саломатлик   /   кўрилди: 407
Ўтган йилдан бошлаб Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли бажариб келинмоқда, куни кеча эса марказда мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи марта беморга тирик донор қариндошдан жигар бўлагини кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Операция Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази директори, академик Феруз Назиров ва Россиянинг Академик В.И.Шумаков номли Трансплантология ва сунъий аъзолар Миллий тиббий тадқиқот маркази директори, академик Сергей Готье раҳбарлигида ўтган.

Хабарда таъкидланишича, айни дамда ушбу фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги "Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори билан тартибга солинган. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!