Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. “Uzbek Tigers” муҳим ғалабага эришди

“Uzbek Tigers” муҳим ғалабага эришди

Cана : 28-02-2018   /   Янгиликлар, Спорт   /   кўрилди: 291
Пойтахтимизда бокс бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтди – Жаҳон бокс серияси (WSВ) VIII мавсуми гуруҳ босқичида "Uzbek Тigers” жамоаси Кубанинг "Cuba Domadores” жамоасига қарши жанг ўтказди. 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBA) томонидан ташкил этилган турнирнинг бу йилги баҳсларида жамоалар уч минтақага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашмоқда. "Uzbek Tigers” Америка минтақасидаги баҳсларда иштирок этмоқда. Боксчиларимиз "Colombia Heroicos” (Колумбия), "Cuba Domadores” (Куба) ва "Caciques de Venezuela” (Венесуэла) каби кучли жамоалар вакиллари билан беллашмоқда. 

Гуруҳ учрашувларининг дастлабги баҳсида "Uzbek Тigers” сафарда Кубанинг "Cuba Domadores” жамоасидан мағлуб бўлган эди. Бу сафар эса икки жамоа вакиллари "Универсал" спорт мажмуасида рингга кўтарилди. 

49 килограмм вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов Оскар Аргилагос Перезни, кейинги баҳсларда Шаҳобиддин Зоиров Робайси Рамирезни (56 килограмм), Исроил Мадримов Арлен Лопез Кардонани (75 килограмм), Санжар Турсунов эса Эрисланди Савонни мағлубиятга учратди. Ёш боксчимиз Иқболжон Холдоров Энди Круз Гомесга имкониятни бой берди. Шу тариқа "Uzbek Тigers” ва "Cuba Domadores” жамоалари ўртасидаги баҳс 4:1 ҳисобида боксчиларимиз фойдасига ҳал бўлди. 

– Ҳар бир жангга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқдамиз, – деди Исроил Мадримов. – Рақиб жамоанинг ҳар бир боксчиси рингда қандай ҳаракат қилишини кузатиб келдик. Натижада муҳим ғалаба қўлга киритилди. Умид қиламизки, келгуси баҳсларда ҳам муваффақиятли иштирок этамиз. 

Энди "Uzbek Тigers” жамоаси 1 март куни "Colombia Heroicos” билан Тошкентда рақобатлашади. 

– Ўзбекистон WSВ – Жаҳон бокс серияси йўналиши бўйича VIII мавсум учрашувларини юқори савияда ташкил этганидан мамнунмиз, – деди турнир супервайзери Пэт Фиакко (Канада). – Бу мамлакатингизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор, нуфузли мусобақаларни ўтказиш борасида катта тажриба тўпланганидан далолатдир. 
 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!