Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Россияга нима мақсадда борди?

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Россияга нима мақсадда борди?

Cана : 28-02-2018   /   Янгиликлар, Сиёсат   /   кўрилди: 452

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Россия Марказий ҳарбий округи(МҲО) жанговар тайёргарлиги тажрибаси билан танишиш мақсадида Екатеринбург шаҳрига ташриф буюрди. 

Бу ҳақда мазкур округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси, полковник Ярослав Рошупкин "ТАСС” ахборот манбасига маълум қилди.

"Тошкент ҳарбий округи Қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов  бошчилигидаги ҳарбий делегация Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлиги тажрибаси ва кундалик фаолияти билан танишиш мақсадида Уралга келди. Екатеринбургда меҳмонлар МҲО штабига борди, шунингдек, ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари 14-армияси қўмондонлиги билан учрашди”, — дейди Рошупкин.

У яна таъкидлаб ўтдики, яқин кунларда меҳмонлар Челябинск вилоятида жойлашган 90-танк дивизиясига ташриф буюради. "Улар бу ерда ўт очиш ва тактик тайёргарлик бўйича Россиянинг энг янги методикасига баҳо беради, қолаверса, Чебаркульск полигонидаги  иккитомонлама ўқувлар доирасидаги амалий ҳаракатларни кузатишади”, — дейди полковник.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин МҲО қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Александр Лапин Тошкентга ташриф буюрганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!