Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 1 мартдан мактабгача таълим муассасалари ходимлари айрим тоифаларининг иш ҳақи кўпаяди

1 мартдан мактабгача таълим муассасалари ходимлари айрим тоифаларининг иш ҳақи кўпаяди

Cана : 01-03-2018   /   Янгиликлар, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 392
Бу Давлатимиз раҳбарининг бугун эълон қилинган "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини топди. 

 



Қарорга мувофиқ, давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари айрим тоифаларининг, жумладан, мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 мартдан бошлаб – 30 фоизга оширилди. 

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб эса тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, олий маълумотли ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини, уларнинг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларига тенглаштирган ҳолда 30 фоизга оширилди. 

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячининг ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини – 20 фоизга; мактабгача таълим муассасалари мудирлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини – 10 фоизга табақалаштириб ошириладиган бўлди. 
 

ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!