Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Бор-йўғи 30 сонияда қувватланувчи аккумулятор яратилди

Бор-йўғи 30 сонияда қувватланувчи аккумулятор яратилди

Cана : 05-03-2018   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 319

Оддий батареялар узоқ қувватланади, хавфсиз эмас, вақти келиб ишдан чиқади ва бундан ташқари, экологик вазиятга салбий таъсир қилади – агар улар чиқиндига ташланса, уларнинг элементлари узоқ вақт парчаланмай, атроф-муҳитни ифлослантиради.

 

Шу сабабли Корея илғор технологиялари институти (KAIST) муҳандислари бу борада ўзгариш қилиш мақсадида 30 сонияда қувватлана оладиган ва юқорида санаб ўтилган камчиликлардан холи янги қувват манбаини яратишди.

Профессор Чинг Ку Канг бошчилигидаги тадқиқотчилар жамоаси янги қувват манбаи асоси сифатида олинган графен сиртида толасимон полимер занжирлар ва металлоксид нанокатодларни бирлаштиришди. Графенни унинг тузилиши қувват тўпловчи майдонини ошириши ва демак, бунинг натижасида аккумулятор сиғими ошиши сабабли танланган.

Фото: newatlas.com

Қурилма стандарт ток кучидан 100 марта кучлироқ ток кучида қувватлана олади, унинг тўлиқ қувватланиши учун кам қувватли USB-разъём қўлланганда ҳам бор-йўғи 20-30 сония вақт талаб этади.

Муҳандисларнинг фикрича, уларнинг ихтироси нафақат тез қувватланади, балки узоқроқ ишлайди. Бундан ташқари, у барқарорроқ ва экологик тозароқ бўлиб, бундай аккумуляторни яратишнинг осонлиги у яқин орада оммавий равишда ишлаб чиқарилишига умид беради. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!