Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. ФВВ қутқарувчилари экшн-камералар билан таъминланади

ФВВ қутқарувчилари экшн-камералар билан таъминланади

Cана : 07-03-2018   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 326

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари март ойининг охиригача қутқарув ишларини олиб бориш жараёнларида ўз ҳаракатларини қайд этиш имконини берувчи «Экшн» камералари билан таъминланади, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

 


Ушбу янгилик қидирув-қутқарув жараёнларини ва бошқа ишларни амалга оширишда қутқарувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилишга, уларнинг хатосини аниқлашга ёрдам бериб, бу ўз навбатида келгусидаги тадбирларни бехато ва самарали бажариш чораларини кўриш имконини беради.

Андижон, Бухоро, Наманган, Тошкент вилоятлари қутқарув тузилмалари «Экшн» камераларидан фойдаланишни бошлашди. Ушбу камералар ёрдамида қутқарувчилар ўз ишидан чалғимасдан, аҳолига ёрдам бериш тадбирлари ҳамда қутқарув жараёнларини тасвирга олишлари мумкин.

«Экшн» камера – рақамли камера ҳисобланиб, ихчам ва сифатли тасвирга олади. Ушбу камера кичик ҳажмга ва енгил вазнга эга бўлиб, у каска ва кийим-кечак, жиҳозлар ёки ҳар қандай кийим элементларига осонликча ўрнатилиши мумкин.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!