Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. MWC 2018'нинг энг яхши 8 гаджети: Янгиланган Nokia'дан то келажак смартфонларигача

MWC 2018'нинг энг яхши 8 гаджети: Янгиланган Nokia'дан то келажак смартфонларигача

Cана : 08-03-2018   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 284

MWC 2018 кўргазмасида ҳатто флагман смартфонларисиз ҳам барчани ажаблантирган Samsung, Sony, Asus ва бир неча хитой компаниялари ажралиб турди. "Лайфхакер" MWC 2018'нинг энг яхши 8 гаджети ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Samsung Galaxy S9 ва S9+

Фото: thencn.com

MWC 2018'да энг яхши анонс Galaxy S9 сериясининг қайта ишланган флагманларини намойиш қилган Samsung бўлди. Қурилмалар аввалгидек икки ўлчамдаги бир модель сифатида тақдим этилади, бироқ энди улар фақат ўлчамлари ва аккумуляторлари билан эмас, балки камералари билан ҳам ажралиб туради. Айнан камера янги қурилмаларнинг асосий хусусиятларидан бири сифатида баҳоланди.

Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари f/1,5'дан f/2,4'гача ўзгарувчан диафрагмали 12 мегапикселли асосий сенсорга эга бўлди. Бундай хусусият турли ёруғликдаги шароитларга - у хоҳ қоронғулик бўладими ёки ёрқин қуёшли кунми - яхшироқ мослашиш имконини беради. Камера сониясига 60 кадрни ўз ичига олган 4К-видео ёзишга ҳамда 960 кадрда ўта секинлаштирилган 720р-роликлар олишга қодир.

Samsung ҳам Apple изидан бориб, катта диагоналли фаблетни яна қўшимча асосий камера билан бойитишга қарор қилди. У икки карра оптик зум ва орқа фонни сифатли хиралаштириш имконини тақдим этади, портрет съёмкани хуш кўрувчиларнинг бари бу имкониятни муносиб баҳолайди.

Sony Xperia XZ2

Фото: androidauthority.com

Xperia XZ2'га узоқ кутилган янги қурилма дея таъриф бериш мумкин, зеро бу сўнгги бир неча йилдаги ҳақиқатда янгича дизайнга эга илк Sony флагманидир. Ишлаб чиқарувчи нафақат анъанавий шаблондан узоқлашишнинг уддасидан чиққан, балки смартфоннинг рақиб қурилмаларга ўхшамаслигини ҳам таъминлаган.

Янги дизайнга ўтиш 18 : 9 форматдаги янги экранларга ўтиш билан бир вақтда содир бўлди. Xperia XZ2 - замонавий, ўзига хос услуб ва рақобатбардош хусусиятларга эга смартфон. У Snapdragon 845 процессори, ажойиб HDR-дисплей ва Dynamic Vibration System (DVS) технологияли барча параметрлар бўйича талабга жавоб берувчи товуш тизимига эга. Мазкур технология фильм ва ўйинларда рўй бераётган ҳодисаларни янада яхшироқ ҳис қилишга ёрдам беради.

Флагман 19 Мп'ли камера билан таъминланган. Унинг асосий фишкаси — сониясига 960 кадрда секинлаштирилган 1080p-видео ёзиш имкони мавжудлигида. Ҳатто Galaxy S9'да ҳам бундай роликлар нисбатан пастроқ сифатда (720p) ёзилади.

Huawei MateBook X Pro

Фото: mobilesyrup.com

Янги Huawei флагманлари кўргазмада намойиш қилинмади, бироқ ишлаб чиқарувчи уларсиз ҳам эътибор жалб қилишга муваффақ бўлди. Компаниянинг асосий янгилиги MateBook X Pro ультрабуки бўлди. Бу 450 нит ёрқинликка эга, 3 000 × 2 000 пикселли ва энг қизиғи, максимал тор рамкали  14 дюйм экран эгасидир.

Дисплей устида ёки остида веб-камерани ўрнатиш учун жой топилмади, шунинг учун ишлаб чиқарувчи уни клавиатура устки қаватининг махсус клавишига жойлади.

Intel Core i5/i7 чипи ва NVIDIA MX150 графикали кучли хусусиятларга қарамай, 1,33 кг вазнли корпус қалинлиги - атиги 14,6 мм. Қурилма тўлиқ ҳажмли USB 3.0, одатий USB Type-C ва ҳатто Thunderbolt 3'ни қўллаб-қувватловчи USB Type-C'га эга.

Nokia 8110 4G

Фото: theverge.com

Nokia ўзининг 8110 4G қурилмасини чиқариб, афсонавий уяли телефонларни қайта тиклаш анъанасини давом эттирди. Бу шакли ва сариқ ранги туфайли "банан" номини олган 90-йиллардаги машҳур телефоннинг янгиланган варианти. Оригинал телефон "Матрица" фильми орқали кўпчиликка яхши таниш.

Аввалги телефондан нафақат шакл, балки слайдер-панель ҳам "мерос" қилиб олинган. Телефон таниқли ижтимоий тармоқларга кириш имконини берувчи иловалар тўплами ва бир неча Google сервислари билан тақдим этилган. 4G ва Wi-Fi'ни қўллаши ундан Wi-Fi-роутер сифатида фойдаланиш имконини беради.

Nokia 7 Plus

Фото: androidauthority.com

Nokia MWC кўргазмасига жами 5 қурилма олиб келди, уларнинг орасида Nokia 8 Sirocco флагмани ҳам бор эди, бироқ ўрта тоифали Nokia 7 Plus модели ҳам катта эътиборга лойиқ. Бу смартфонга баъзи Ғарб журналистлари Pixel 2 XL'нинг тежамкор варианти дея таъриф беришди, чунки қурилмалар олд томондан ўхшаш ва иккиси ҳам Android операцион тизимида ишлайди.

Nokia 7 Plus смартфони Android One оиласига мансуб, бу эса унинг асосий янгиланишларни биринчилар қаторида қабул қилишини билдиради. Смартфон 18 : 9 томонлар нисбатига эга 6 дюймли дисплей ва тор ҳошиялар, кучли  Qualcomm Snapdragon 660 процессори, 4 Гб оператив хотира ва 3 800 мА·с аккумулятор билан жиҳозланган.

Смартфоннинг асосий хусусиятларидан бири ZEISS оптикали 12 + 13 Мп'ли асосий камера бўлди. Иккинчи сенсор сифатни сақлаб қолувчи оптик зумга мўлжалланган. Селфи учун  ZEISS линзали 16 мегапикселли камера масъул.

Asus ZenFone 5 ва 5z

Фото: tech2.org

Asus'нинг бу икки смартфони турли процессор ва хотира ҳажмига эга бўлди, бироқ улар дизайн, ўлчамлар ва бошқа хусусиятлари бўйича ўхшаш. Иккиси ҳам iPhone X'дан илҳомланиб яратилган ва ишлаб чиқарувчи буни яширишга ҳам уринаётгани йўқ. Apple флгаманига ўхшашлик нафақат дисплейнинг ноанъанавий кўринишида, балки корпуснинг орқа панели жиҳозланишида ҳам намоён бўлган.

Ҳар икки смартфон камераси 12 Мп (f/1,8)ли  Sony IMX363 сенсори ва кенг бурчакли съёмка (120°) учун қўшимча 8 Мп объективни ўзига жамлаган. 8 мегапикселли фронтал камера ёрдамида Apple анимодзисига ўхшаш анимациялаштирилган ZeniMoji олиш мумкин.

2018 йилнинг тўлақонли флагмани ZenFone 5z топ қурилмаси Snapdragon 845 чипи билан таъминланган бўлиб, у қатор рақибларига нисбатан ҳамёнбоп. У Европада 479 еврога баҳоланади.

Инновацион ишланмалар бўйича Vivo компанияси бутун сайёрадан олдинда бўлишга ҳаракат қилади. MWC'да намойиш қилинган APEX смартфони бунга яққол мисолдир. Бу серияли модель эмас, бор-йўғи яқин келажак смартфонлари қандай бўлишини намойиш қилувчи прототипдир.

Vivo APEX'нинг асосий хусусиятларидан бири фронтал панелнинг 98 фоизини эгалловчи экран бўлди. Бундай кўрсаткич уни смартфонлар орасидаги энг ҳошиясизи деб аташ имконини беради. 8 Мп'ли селфи-камерани юқори бурчакка яширишга тўғри келди - у фаоллаштирилганда перископга ўхшаб чиқиб келади.  

Одатий динамикдан ҳам воз кечишга тўғри келди, у тўғридан-тўғри дисплейнинг резонансли шишасига интеграция қилинган. Шунингдек экранга жойланган бармоқ излари сканерини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз - бошқа смартфонлардан фарқли ўлароқ, бармоқни экраннинг исталган жойига қўйишингиз мумкин.

ZTE Blade V9

Фото: trustedreviews.com

ZTE MWC'да баъзи нуфузли ресурслар вакиллари энг яхши ҳамёнбоп смартфонлардан бири деб атаган Blade V9 қурилмасини намойиш қилди. Бу асосан Android'нинг "тоза версияси" туфайлидир, бироқ бошқа мамлакатларга айнан қандай версияси келиши ҳозирча номаълум.  

Қандай бўлмасин, техник хусусиятлар ўхшашдир. Смартфон томонлар нисбати 18 : 9 бўлган 5,7 дюймли экран, Qualcomm Snapdragon 450 процессори, NFC модули ҳамда ўз тоифаси учун сифатли ҳисобланган камерага эга бўлди.

Асосий иккиламчи модуль олти линза ва f/1,8 апертурали 16 Мп'ли сенсор билан таъминланди. У фонни тўғри хиралаштириш учун қўшимча 5 Мп билан тўлдирилади. Олд томонида - 13 Мп'ли селфи-камера. Смартфон корпуси шишали бўлиб, баъзи рангларда ёруғликда товаланади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!