Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Улфатчилик қимматга тушди

Улфатчилик қимматга тушди

Cана : 12-03-2018   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 271
Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати 25 февраль куни навбаҳорлик фуқаро маҳалладошига суиқасд уюштиргани ҳақида хабар бермоқда. 

 


Маълум бўлишича, 1975 йилда Навбаҳор тумани Тошработ маҳалласида туғилган шахс Кармана туманида олиб борилаётган қурилиш ишларида маҳалладоши, 1991 йилда туғилган фуқаро билан бирга фаолият кўрсатган. Улар 25 февраль куни Ёшлик маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг қурилиши тугалланмаган хонасида биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилади. Шундан сўнг, ўртада низо чиқиб, бири иккинчисига ошхона пичоғи билан жароҳат етказади. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг бирламчи хулосасига кўра, пичоқ жабрланувчининг кўкрак қафасини тешиб, оғир жароҳатлар етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- ва 97-моддалари 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жабрланувчининг аҳволи ҳозир оғирлигича қолмоқда. 
 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!