Тадбиркор онлайн назорат касса машинаси қулайлигини гапирди

Тадбиркор онлайн назорат касса машинаси қулайлигини гапирди

Жиззах вилоятида шу пайтга қадар 250 та тадбиркорлик субъекти онлайн назорат касса машинасидан фойдаланишни бошлади. Улардан бири - тадбиркор Аброр Содиқовнинг илк таассуротлари қандай?   

- Аввал кунлик касса китобларини юритар, ҳар кунги нақд пул тушумини инкассация ташкилоти орқали топшириш мажбуриятимиз бор эди. Эндиликда нақд пул тушумини исталган пайтда инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда банкка топшириш имконига эга бўлдик. Боиси онлайн НКМ хотирасида барча маълумотлар сақланиб туради.  Аппарат банк билан интеграция қилингани боис жараён шаффофлашди. Бу эса ишимизни тартибли ташкил этиш ва вақтни тежашга ёрдам бераяпти.

Бугунга қадар жами 521 та тадбиркорлик субъекти виртуал касса тизимига уланди.  Вилоятда онлайн назорат касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш ишлари жадал давом этмоқда.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати