Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Cана : 31-03-2018   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 225

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилди:

"болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот - Ўзбекистон Республикасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;”;

иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

2. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилди:

"9-1. Даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифини, шунингдек жамоат жойларида ёпиқ ўровларда тарқатилиши керак бўлган даврий босма нашрларни аниқлаш ўрнатилган тартибда таҳририятлар томонидан амалга оширилади.”.

3. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

"Каталогда даврий босма нашрнинг номи ва индекси, каталогни нашр қилган тарқатувчининг телефон рақами, даврий босма нашрнинг обуна нархи, босмадан чиқиш даврийлиги, обуна даври, даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифи ва бошқа ахборотлар кўрсатилади.”

4. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

"25. Даврий босма нашрларнинг навбатдаги сонлари сотувга келиб тушганлиги тўғрисида харидорларни хабардор қилиш учун даврий босма нашрларнинг янги сонлари кўринадиган жойда ҳамма кўриши учун чиқариб қўйилади, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрлар бундан мустасно.

Жамоат жойларида болаларнинг соглигига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади.”

5. 29-банд қуйидаги мазмундаги "д-1” кичик банд билан тўлдирилди:

"д-1) даврий босма нашрларнинг тегишли ёшга оид тоифасини ҳамда жамоат жойларда ёпиқ сўровларда тарқатиладиган болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни аниқлаш ва тарқатувчига ёпиқ ўровларда (ҳар бир нусхасини) тақдим этиш;”.

6. 30-бандда:

"а” кичик банддаги "тарқатувчининг” деган сўз "нашрларнинг” деган сўз билан алмаштирилди;

қуйидаги мазмундаги "г” кичик банд билан тўлдирилди:

"г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни жамоат жойларида тарқатиш учун ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда тақдим этилганда таҳририятга қайтариш ”.

7. 34-бандда:

биринчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилди:

"Даврий босма нашрларнинг етказиб берилмаганлиги сабаби обуначи ариза берган кундан бошлаб 20 кун давомида (агар шартномада бундан камроқ муддат белгиланмаган бўлса) тарқатувчи томонидан аниқланиши ва бартараф этилиши керак”;

иккинчи хатбошидаги "Камчиликлар” деган сўз "Аниқланган камчиликлар” деган сўзлар билан алмаштирилди.

8. 38-бандда:

"а” кичик банд "чиқишининг кечикканлиги” деган сўзлардан кейин "ёки чиқмаганлиги” деган сўзлар билан тўлдирилди;

қуйидаги мазмундаги "г” кичик банд билан тўлдирилди:

"г) болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни тарқатувчига ўровсиз ёки ўрови шикастланган ҳолатда такдим этганлиги.”.

9. 39-банднинг "б” кичик банди куйидаги таҳрирда баён этилди:

"б) товар кўринишини йўқотган даврий босма нашрларни сотганлиги (агар обуначининг даврий босма нашрни олгунига қадар бундай камчиликлар пайдо бўлганлиги исботланса), шунингдек жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни очиқ ҳолатда тарқатганлиги;”

10. 42-банд куйидаги таҳрирда баён этилди:

"42. Агар даврий босма нашрнинг нусхаси (нусхалари)ни етказиб бериш форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши оқибатида ёки обуначининг айби билан бузилганлиги исбот қилинса, шунингдек даврий босма нашрнинг чиқишини кечиктириш ёки навбатдаги сонининг чиқмаганлиги таҳририятнинг ва нашриётнинг айби билан юзага келган ҳолларда тарқатувчилар жавобгарликдан озод қилинадилар.”.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!