Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Швеция компаниясининг антиқа ҳайдовчисиз юк машинаси кузда сотувга чиқарилади

Швеция компаниясининг антиқа ҳайдовчисиз юк машинаси кузда сотувга чиқарилади

Cана : 31-03-2018   /   Янгиликлар, Технология, Дунё   /   кўрилди: 228

Швециянинг Einride компанияси муҳандислари томонидан яратилган ўзи бошқарилувчи юк машиналари жорий кузда сотувга чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда. Ўзиюрар транспорт NVIDIA технологияси бўйича яратилган автопилот платформасидан фойдаланади. Бу эса электр юк машиналарига ҳайдовчи аралашувисиз умумий йўлларда мустақил ҳаракатланишга имкон беради.

Фото: Einride

T-pod деб номланган бу антиқа кўринишдаги машина бир қувватланишда 160 кмгача йўл боса олади. NVIDIA автоном бошқарув платформаси буни максимал хавфсиз амалга оширишга имкон беради. T-pod яратувчиларининг айтишича, ҳудудда мустақил мўлжални олиш технологияси ва автопилот яратувчиларининг илғор ишланмалари йўналишларни максимал самарали тузишни ва юкларни шаҳар ҳамда шаҳар чеккаси йўналишлари бўйлаб тезда етказишга имкон беради.

Фото: Einride

Юк машинасини шунингдек масофадан оператор томонидан бошқариш усули кўзда тутилган, шу сабабли йўлнинг хавфли қисмларида ва маҳаллий қонунчиликда кўзда тутилган бир қатор ҳолатларда машина одам томонидан бошқарилади. 

Компания Гётебург ва Хельсигборг шаҳарлари ўртасидаги йўналишни тузиб чиқди, бу йўналиш бўйлаб кузда 200 та T-pod ҳаракатлана бошлайди. Илова қилинган видеода юк машинаси автопилотда қандай ҳаракатланишини кўриш мумкин.

Фото: Einride

T-pod 15 та стандарт поддонни таший олади, бироқ муҳандислар унинг қанча юк кўтара олишини ҳозирча ошкор қилишмаяпти. Кўринишича, машинанинг юк кўтариши унча катта бўлмайди, чунки унинг аккумуляторлари катта сиғимли эмас. Шу сабабли "Ти-подлар” оғир юк машиналари ўрнини эгаллаши даргумон, бироқ мураккаб бўлмаган йўналишларда улар яхши ечим бўлиши мумкин. Асосийси автопилотда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдир, чунки бу жиҳатсиз бундай юк машиналарни катта кўламда қўллаш ҳақида гап кетиши ҳам мумкин эмас.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!