Жамғариб бориладиган пенсия тизимига қандай ҳисобга қўйилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 йилдаги 238-сон қарори билан Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, дебёзмоқда Norma. 

Эслатиб ўтамиз, жамғариб бориладиган пенсия тизимида (ЖБПТ) иштирок этиш икки шаклда амалга оширилади:

• иш берувчилар, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқаролар учун – мажбурий (агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса). Ҳисобга қўйишга мурожаатни иш берувчи беради;
• юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар учун – ихтиёрий тартибда. Ҳисобга қўйишга мурожаатни фуқаро беради.

1 апрелдан қуйида баён этилган усуллардан бирида ЖБПТда ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини олиш мумкин.

I. Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган ҳолда. Марказ ходими аризачи номидан, белгиланган шаклдаги анкетани электрон тарзда тўлдиради. Марказ анкета тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни Халқ банкига юборади. Халқ банки анкета келиб тушгандан сўнг бир кун ичида Марказга хабарномани жўнатади, Марказ бир соат мобайнида аризачини ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

II. ЯИДХП орқали. Рўйхатдан ўтиб, тегишли хизматни танлагач, анкета мустақил равишда тўлдирилади. Анкета автоматик тарзда Халқ банкига юборилади. Аризачи ундан ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги электрон хабарномани олади. Порталга ҳар бир босқичда мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи функционал ўрнатилади.

Шунингдек қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

а) ҳар иккала ҳолатда ҳам хизматни олиш учун ЭРИ талаб этилади. Марказга ўзи келиб мурожаат этганда ЭРИни жойида олиш мумкин;
б) анкетада фуқаронинг идентификация рақами (шахсий код) кўрсатилади. Агар унинг паспортида кўрсатилмаган бўлса, аризачи яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан кодни сўраб олади.
в) ЖБПТда ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади;
г) давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўла олади (бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади):

• аризачиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги;
• анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши.

Ҳужжат 1.04.2018 йилдан амалга киритилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 31-03-2018, 15:42
0
73

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига