Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Эрон Telegram’ни ўз мессенжери билан алмаштиради

Эрон Telegram’ни ўз мессенжери билан алмаштиради

Cана : 31-03-2018   /   Янгиликлар, Технология, Дунё   /   кўрилди: 327

Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раиси Оловуддин Боружердийнинг маълум қилишича, Эронда Telegram муқобил варианти яқин бир неча ҳафта ичида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар қилмоқда.

Унинг аниқлик киритишича, бундай қарор мамлакат ҳукуматининг энг юқори даражасида қабул қилинган. Бу миллий хавфсизлик мақсадида қилинмоқда, сабаби аввал ушбу мессенжер Эрон шаҳардаги норозилик намойишларида деструктив ўрин тутган.

Боружердийнинг умид билдиришича, Павел Дуровнинг мессенжери эронликлар орасида машҳур эканига қарамай, миллий рақамли сервис уни блокланадиган бўлса, тезда алмаштиради.

Агентлик Telegram’нинг эҳтимолий блокланиши ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Таъкидланишича, Эроннинг мулоқот учун дастури «Соруш» деб номланади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!