Россияда дрон орқали жўнатма етказиш илк уринишдаёқ муваффақиятсизликка учради

 

Бурятиянинг Улан-Удэ шаҳрида «Почта России»нинг жўнатма билан парвозга чиққан илк учувчисиз учар қурилмаси илк сониялардаёқ фалокатга учради. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда. 

Дрон Улан-Удэдан Нижний Саянтуй қишлоғига 16 километр учиб, юкни элтиши керак эди, аммо у маросимга йиғилган амалдорлар ва илк парвозни ёритиш учун йиғилган журналистлар кўз ўнгида қулаб тушди.

2 килограмм юк билан осмонга кўтарилган дрон мувозанатни йўқотиб, яқиндаги уйлардан бирига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, қулаган дронни тиклашнинг имкони бўлмаган.

Бурятия раҳбарининг сўзларига кўра, яқин уйлардаги Wi-Fi нуқталар кўп жойлашгани дрон муваффақиятсизлиги сабаби бўлиши мумкин. Қолаверса, охирги дақиқаларда ташкилотчилар дронни учириш жойини телеканаллар илтимосига кўра, «яхши картинка ҳосил қилиш» зарурати туфайли ўзгартиришганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 04 2018 йил
0
89

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига