Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Яна самолётлар тўқнашуви. Бу гал Америкада

Яна самолётлар тўқнашуви. Бу гал Америкада

Cана : 03-04-2018   /   Янгиликлар, Жамият, Дунё   /   кўрилди: 275

 

NBC телекомпаниясининг хабар беришича, кеча Американинг Индиана штати Марион шаҳри аэропортида фавқулодда ҳодиса юз берган.
 

Аэропортнинг учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётган бир моторли "Cessna 150” самолёти икки моторли бизнес-самолёт ” Cessna 525”га бориб урилиши оқибатида иккига бўлиниб кетган. 

Тўқнашув оқибатида "Cessna 150”да бўлган икки киши ҳалок бўлди. Бизнес-самолёт ”Cessna 525” йўловчиларига ҳеч нима қилмаган. 

Таъкидланишича, фавқулодда ҳодиса "Cessna 525” аэропортга энди қўнган вақтда содир бўлган. "Cessna 150” учувчисининг нима сабабдан бизнес-самолётни пайқамай қолгани эса маълум эмас. 
АҚШ Федерал авиация бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан тафтиш ишларини бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тель-Авив халқаро аэропорти йўлакларида ҳаракатланаётган икки самолёт ҳам бир-бири билан тўқнашиб кетган эди. Ушбу фавқулодда ҳодисада қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. 
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!