Ривалдо: Ўзбекистонни соғиниб тураман

Ушбу интервью анча олдин Европа матбуотга чиққанди. Лекин, унинг таржимасига ўша кезлар қўл тегмаганди ва бугунга насиб қилган экан, уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бразилиялик афсонавий футболчи, бир пайтлар Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида тўп суриб кетган Ривалдонинг ўзбекистонликлар ҳақида айтган илиқ гапларини сизга ҳам илиндик. Аслида, суҳбат бошқа мавзуда бўлган ва уни португалиялик журналистлар олишганди. Лекин, унинг ичида Ривалдо 2008-2010 йилги фаолиятига ҳам тўхталиб кетган.

"Мен Афина шаҳрида АЕК клуби шаънини ҳимоя қилиб юрган кезларим... Кутилмаганда, Ўрта Осиёдан бир таклиф келиб тушди. Унгача менда Туркиядан, Россия ва БАА чемпионатларидан бир қатор катта ва кичик таклифлар ҳам бор эди. Мен уларни ўрганаётгандим.

Негадир, Ўзбекистондан келган таклиф юрагимни жиззиллатди. Тўғри, менга яхши пул ваъда беришди. Аммо, бу ерда гап пулда ҳам эмасди. Менга авваллари умуман бўлмаган юртимда тўп суриш ёқиб қолди ва уни чақирув деб қабул қилдим. Қуёшли Ўзбекистонга, меҳмондўст Тошкентга боргач, қарорим тўғри бўлганига иқроқ бўлдим.

Тошкент ва умуман Ўзбекистон - бу алоҳида мавзу ҳисобланади. Уни икки оғиз гаплар билан тўлиқлигича ифодалаб бериш қийин. Мен бу юртда кўплаб дўстлар ортирдим, футболчилик фаолиятимни ҳам кўнгилдагидек ўтказа олдим.

Ўзбек таомларини гапирмасангиз ҳам бўлади. Ўзбеклар ҳам худди турклар каби гўштни кўп истеъмол қилишади. Лекин, уларнинг паловини бошқа жойда учратмайсиз. Унинг таъми ҳалиям оғзимда қолган. Ҳар бир вилояти ўзига яраша палов қилади ва мазаси ҳам бир-биридан қолишмайди.

Мен тўп сурган "Бунёдкор" клуби ёш бўлишига қарамасдан мақсадлари олий эди. Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлаётганди. Афсуски, ҳозир клубдаги вазият билан таниш эмасман.

Йиллар ўтиб, фаолиятимга назар ташлайдиган бўлсам, шубҳасиз Ўзбекистонда ўтган йилларимни табассум билан эслаб юраман. Қўлини кўксига қўйиб сўрашадиган халқини эса, унутмайман", - дейилади Ривалдонинг Португалия матбуотига берган катта интервьюсининг бир бўлагида.

Манба: www.uff.uz
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 03 04 2018 йил
0
228

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига