Ўзбекистонда марихуана гиёҳвандлик моддаси мусодараси ошган

2017 йилда Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 2016 йилга нисбатан 18,3 фоиз камайиб, 5,4 мингтагача тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг статистика маълумотида келтириб ўтилган, деб ёзмоқда«Халқ сўзи».

Бундан олдин ушбу Марказ томонидан мамлакатда мусодара қилинган гиёҳвандлик моддалари ҳажми ўтган йилда 2016 йилга нисбатан қарийб 1,8 баробар пасайгани ҳақида маълум қилинганди.

Республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2017 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 5429 та жиноят аниқланган. 2016 йилда мазкур рақам 6646 тага тенг эди.

Фош этилган барча жиноятлардан 2200 таси наркотиклар савдоси, 553 таси контрабанда, 1100 мингтаси ноқонуний экиш билан боғлиқ. Ўтган йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар содир этгани учун 4800дан зиёд киши жавобгарликка тортилган. 

Марказ маълумотларига кўра, мусодара қилинган гиёҳвандлик моддалари ичида героин саккиз баробар камайиб,12,4 кг.гача, опиум қарийб 798 кг.гача, наша 78,5 кг.гача тушган. Марихуана мусодараси эса 3,8 фоиз ошиб, 916 кг.гача етган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази экспертларининг қайд этишича, асосий кўрсаткичларнинг камайиши мамлакатлар ҳудудларидан наркотиклар контрабандаси учун фойдаланиб келган бир қатор наркогуруҳларнинг Ўзбекистон ва МДҲга аъзо бошқа давлатлар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йўқ қилингани билан боғлиқ. Шу билан бир қаторда халқаро жиноий гуруҳлар ўз "моллари”ни Ўзбекистонни айланиб ўтиб ташиш каналларини вақтинча фаоллаштиргани тахмин қилиняпти.  

Эслатиб ўтамиз, 1996 йил ҳукумат қарори асосида ташкил этилган Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг доимий ижрочи аппарати ҳисобланади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 04 04 2018 йил
0
155

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига