Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Жиззахдаги ЙТХда 8 киши ҳаётдан кўз юмди

Жиззахдаги ЙТХда 8 киши ҳаётдан кўз юмди

Cана : 04-04-2018   /   Янгиликлар, Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 1932

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган  4R-35 "Жиззах – Гагарин” йўлининг 49-километрида иккита Нексия русумли автомобиль тўқнашиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб, "Jizzax Telegram kanali” хабар берди. 

Ҳодиса 4 апрель куни соат 12:40да содир бўлган.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия "Жиззах-Дўстлик” йўналиши бўйлаб  ҳаракатланиб бораётганда, қарама-қарши йўналишдан келаётган арнасойлик 26 ёшлиҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль билан юзма-юз тўқнашиб кетган.

Оқибатда ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса туфайли ҳар иккала автомобилда бўлган барча – жами саккиз киши ҳалок бўлган. 

Ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. 

Sangzor.uz таҳририяти

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!