Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 1 минг 300 дан ортиқ ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

1 минг 300 дан ортиқ ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

Cана : 07-04-2018   /   Янгиликлар, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 206

 

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида туну кун ишламоқда. Жумладан, пиёдаларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, қоидабузар ҳайдовчи ва пиёдаларга нисбатан қонуний чора кўриш, аниқланган авариявий ўчоқларни йўқ қилиш мақсадида мобиль экипажлар ташкил қилинмоқда.
 Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда.

Бу каби тадбирларнинг ўтган 3 ойлик натижаси ҳақида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати ЎзАга хабар қилди. Хабарда жорий йилнинг ўтган 3 ойида 2,5 мингдан ортиқ маст ҳолатдаги ҳайдовчилар аниқланиб, белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилгани айтилган. Уларнинг 400 нафари Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятларда истиқомат қилгани боис, маъмурий баённомалар ўрнатилган тартибда доимий яшаш жойига юборилган. 

Шунингдек, Тошкент вилояти Маъмурий судялари томонидан МЖтКнинг 131-моддаси ҳамда 136-моддасининг тегишли бандларига асосан 1 минг 300 дан ортиқ ҳайдовчига нисбатан чора қўлланилиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан турли муддатларга маҳрум этилди. 60 дан ортиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. 

Вилоят ҳудудида болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида мунтазам ўтказиб келинаётган "Диққат болалар!” ва "Диққат пиёда!” тадбирлари ҳам яхши самара бермоқда. 

Бу каби тадбирлар доирасида пиёдалар ўтиш жойлари сариқ ва оқ рангли ётиқ чизиқлар билан қайта бўялди. Таълим муассасаларига ўтиш жойларига ҳайдовчилар диққатини тортувчи ва ҳушёрликка чорловчи белгилар ўрнатилди. Пиёдалар, хусусан, болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл патруль хизмати ходимлари бириктирилиб, йўлларни хавфсиз кесиб ўтиш назорат қилинмоқда. 

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан таълим муассасаларида "Йўл ҳаракати қоидалари” дарси ўтилиши доимий назоратда. Мактаб ўқувчилари эътиборига йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи видео роликлар намойиш этиб борилади. 

Жорий йилнинг январь-март ойларида Тошкент вилоятида 4 мингдан ортиқ қоидабузар пиёда аниқланди. Уларнинг 1 минг 882 тасига нисбатан маъмурий чора кўрилиб, 108 миллион сўмдан ортиқ жарима ундирилди. 204 ҳолат бўйича мажбурий ундирув учун суд идораларига юборилди. Айни пайтда 546 нафар пиёдадан белгиланган жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда. Улар орасида 900 нафардан ортиқ фуқарога расмийлаштирилган баённомалар Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятларга жўнатилган. 
 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!