АҚШда мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учради

 

Нью-Йорк штатида мактаб ўқувчилари бўлган автобус йўл ўтказгичга урилиб кетиши оқибатида 40 дан зиёд киши жабрланди, деб ёзади РИА Новости "ABC” телеканали тарқатган хабарга асосланиб. 

Йўл транспорт ҳодисаси кеча тунда Лонг-Айлендда содир бўлган. Тўқнашувда автобуснинг томи ҳам қўпорилиб тушган. 

Штат полицияси вакили Девид Канделарианинг маълум қилишича, автобус салонида бўлган 44 йўловчидан 42 нафари жабрланган. Уларнинг кўпчилиги жиддий жароҳат олган. 

Хабарда қайд этилишича, автобус Европа саёҳатидан қайтган ўқувчиларни Жон Кеннеди халқаро аэропортидан олиб кетаётган бўлган. Йўл транспорт ҳодисасига эса ҳайдовчининг автомагистралда ҳаракатланишда маҳаллий шарт-шароитдан бехабарлиги сабаб бўлган. 
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 9-04-2018, 14:42
0
25

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига