Apple бутун дунё бўйлаб тикланувчи энергияга ўтганини маълум қилди

Apple ўз сайтидаги матбуот баёнотига кўра, компаниянинг ҳар бир дўкони, офиси, маълумотлар маркази ва пудратчиси эндиликда "соф” энергиядан фойдаланмоқда. Apple икки йил аввал энергияга 93 фоиз эҳтиёжини тикланувчи энергия манбалари ҳисобига қоплаётганди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Эндиликда у 43 та давлатдаги фаолиятини 100 фоизга фақатгина соф электр энергия ҳисобига қопламоқда. Apple’да таъкидланишича, компаниянинг қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича 9 та янги ҳамкори ҳам тикланувчи энергия манбаларини қўллаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олди.

Компаниянинг бутун дунё бўйлаб тикланувчи энергия бўйича 25 та амалдаги лойиҳаси мавжуд. Улар 626 мегаватт электр энергия, жумладан 286 мегаваттини қуёш энергия генераторлари ҳисобига ишлаб чиқаради. Яна 15 та лойиҳа қурилиш жараёнида бўлиб, улар якунланганда 11 та давлатда 1,4 гигаватт соф тикланувчи энергия олинади.   

Компаниянинг маълум қилишича, унинг тикланувчи энергия соҳасидаги саъй-ҳаракатлари эвазига 2011 йилдан компаниянинг бутун дунё бўйлаб заводлари томонидан ҳавога чиқарилувчи карбонат ангидрид гази 54 фоизга камайган ёки 2,1 млн тонна CO2 атроф-муҳитга тушмаган.

"Соф энергия” деганда одатда қуёш панеллари, шамол генераторлари ва гидроэлектр станциялар каби тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр энергия тушунилади.

Apple бу баёнотини Google тикланувчи энергиядан қўллаганидан кўпроқ сотиб олишини маълум қилгандан бир ҳафта ўтиб эълон қилди. Бироқ  Google’дан фарқли, Apple нафақат соф энергия сотиб олади, балки тегишли инфратузилма яратиб, ундан фойдаланади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10-04-2018, 16:49
0
49

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига