Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ярим финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Чемпионлар лигаси ярим финалида "Бавария” "Реал”га, "Ливерпуль” эса "Рома”га қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Ярим финалнинг дастлабки баҳслари 24 ва 25 апрель кунлари, жавоб беллашувлари эса 1 ва 2 май кунлари ўтказилади.

Чемпионлар лигасининг финалига 26 май куни Украинанинг Киев шаҳри мезбонлик қилади.

Европа лигаси ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
"Арсенал” – "Атлетико”
"Марсель” – "Зальцбург”.

Ярим финалнинг дастлабки баҳслари 26 апрель куни, жавоб беллашувлари эса 3 май куни ўтказилади.
Европа лигаси финали 16 май куни Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтади.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 13-04-2018, 16:56
0
60

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига