Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Янгиликлар
  3. Бухорода “XXI аср аёли” аниқланди

Бухорода “XXI аср аёли” аниқланди

сана : 05-06-2018   /   Янгиликлар, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 140

ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” томонидан "XXI аср аёли” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят ва туман Кенгашлари ходимлари, партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари, танловнинг туман, шаҳар саралаш босқичлари ғолиблари, партия фаоллари,ҳуқуқшунос ва экспертлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

-Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш, оила ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида кўмаклаши, улар мавқеини янада юксалтириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади, албатта,-деди тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шоира Аҳмедова.

2009 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Донолик ва ташаббускорлик — сиёсий етакчилик мезони” лойиҳаси доирасидаги кўрик-танловЎзМТДП ғоя, мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда ва юксак билим, салоҳиятга эга хотин-қизлар орасидан сиёсий етакчиларни шакллантиришда долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Танловда вилоят Кенгаши партия ташкилотлари саралаш босқичлариғолиблари"Партия менинг тақдиримда”, "Партия фаолиятида ташаббусларим...”, "Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” шартлари бўйича ўз билим, интеллектуал салоҳият ва сиёсий етакчилик қобилиятларини тўла намоён этишди.

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб тарзда баҳолаб борилди.Якуний натижаларга кўра, Бухоро шаҳар Кенгаши номидан иштирок этган, қуйи бўғин етакчиси Ситора Шодиева учинчи, партиядан сайланган Жондор туман Кенгаши депутати Лола Эргашова иккинчи ва Шофиркон туман Кенгаши депутати Дилафрўз Аҳмедова фахрли биринчи ўринларни қўлга киритишди.

-Танловда иштирок этиш, муносиб сиёсий етакчилар, рақиблар орасидан ғолибликка эришиш бу мен учун кутилмаган омаддек бўлди. Истеъдодли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни кашф этишни мақсад қилган мазкур кўрик-танловнинг Республика босқичида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан – дейди Дилафрўз Аҳмедова, Кўрик-танлов ғолибаси, ЎзМТДПдан сайланган Шофиркон туман Кенгаши депутати.

ЎзМТДПнинг хотин-қизлар йўналишидаги энг йирик лойиҳалари доирасидаги "XXI аср аёли” кўрик-танлови ўз мақсади сари яна бир бор илдам қадам ташлади.

Гулчеҳра Шарипова,

ЎзМТДП вилоят кенгаши

етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета