Yahoo! Messenger 17 июлдан бошлаб ишлашни тўхтатади

Yahoo! Messenger 17 июлдан бошлаб ишлашни тўхтатади, деб ёзмоқда The Republic.

Oath компаниясининг (Yahoo! активларига эгалик қилувчи Verizon бир қисми) эълон қилишича, интернетда хабарларни бир зумда алмашиш учун илк сервислардан бири бўлган мессенжер иши 17 июлдан тўхтатилади.

«Ҳозир бизда Yahoo! Messenger’ни алмаштириш учун маҳсулот йўқ. Биз янги хизматлар ва дастурий таъминот бўйича синовлар ўтказмоқдамиз, улардан бири Yahoo Squirrel иловаси бўлиб, у гуруҳларда хабарлар алмашишга мўлжалланган», - дея таъкидлаб ўтишган Oath’дан.

Yahoo! Messenger фаол фойдаланувчилари сонини ошкор қилмайди, бироқ компания хизматларининг барча фойдаланувчилари Messenger’да автоматик равишда рўйхатдан ўтади.

Хабар берилишича, сўнгги 20 йил давомида юз миллионлаб инсонлар хизматдан фойдаланди.

Oath Yahoo Messenger нима сабабдан ёпилаётганини ошкор қилмаган, бироқ улар аниқ ва барчанинг тилида бўлган катта рўйхатдан иборатдир: WhatsApp, Facebook Messenger, Snapchat, WeChat, Viber, Skype, Telegram ва ҳоказо.

Yahoo! Messenger 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, бир неча йил давомида хабарлар алмашиш бўйича энг машҳур сервис ҳисобланган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 06 2018 йил
0
64

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига