Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда дунё даражасидаги биринчи тоғ-чанғи курорти Андорранинг PGI компанияси раҳбарлигида қурилади

Ўзбекистонда дунё даражасидаги биринчи тоғ-чанғи курорти Андорранинг PGI компанияси раҳбарлигида қурилади

сана : 06-07-2018   /   Янгиликлар, Жамият   /   кўрилди: 108

Ўзбекистонда дунё даражасидаги биринчи тоғ-чанғи курорти Андорранинг PGI компанияси раҳбарлигида қурилади

Андорранинг курортларни бошқариш бўйича PGI Management (Pas Grau Internacional Management) компанияси Ўзбекистоннинг Amirsoy Mountain Resort компанияси билан Ўзбекистондаги биринчи тоғ-чанғи курорти қурилишини мувофиқлаштириш ҳақида битим имзолади, деб ёзади Spot компания пресс-релизига таяниб.

PGI лойиҳа бошқарувини тўртта босқичда мувофиқлаштиради: биринчи босқичда компания мутахассислари лойиҳанинг умумий кўламини аниқлайди ва мос график тузади. Иккинчисида халқаро стандартларга мос келадиган техник талабларни ишлаб чиқади ва пудратчиларни танлаб олишни бошлайди.

Кейинги босқичларда PGI лойиҳа ўз муддатида битиши, аммо сифатини йўқотмаслиги учун, пудратчилар гуруҳини бошқаришда ёрдам беради ва қурилиш жараёнининг ўзини ҳам бошқаради.

Пировардида «Амирсой» Ўзбекистондаги халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқ келувчи ва йил бўйи ишлайдиган биринчи тоғ-чанғи курортига айланиши керак.

Маълумот учун, PGI Management Озарбайжон, Франция, Аргентина, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардаги курортларни бошқаради.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета