Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. 6 июль куни Ер Қуёшдан максимал даражада узоқлашади

6 июль куни Ер Қуёшдан максимал даражада узоқлашади

сана : 06-07-2018   /   Янгиликлар   /   кўрилди: 131
6 июль куни Ер Қуёшдан максимал даражада узоқлашади
Бугун, 6 июль куни Ер сайёраси афелий — ўз орбитасининг Қуёшдан энг узоқ нуқтасидан ўтади, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Аммо биз буни кўрмаймиз ҳам, сезмаймиз ҳам, дейишмоқда астрономлар.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, Ер Тошкент вақти билан 21:46 да ўз орбитасининг Қуёшдан энг узоқ нуқтасига етади. Бу масофа 152 095 566 километрга тенг. Афелийда бўлиш — Қуёшнинг кўринадиган диаметри энг кичик бўлиши демак.

Ер афелийда Қуёшдан перигелий (Ер орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтаси)га нисбатан 5 миллион километр узоқроқда жойлашиши туфайли, Қуёш дискининг кўринадиган ҳажми афелийда перигелийга нисбатан кичикроқ бўлади. Аммо бу фарқ кўзга ташланмайди, чунки диск ҳажмининг ўзгариши ярим йил давомида аста-секинлик билан юз беради.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета