Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Автомобиль ойналарини қорайтиришга пулли асосда 1 йил муддатга фойдаланишга рухсат берилди

Автомобиль ойналарини қорайтиришга пулли асосда 1 йил муддатга фойдаланишга рухсат берилди

сана : 18-07-2018   /   Янгиликлар   /   кўрилди: 153

Ҳукумат автомобиль ойналарини «тонировка» қилиш масаласи бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, автомобиль ойналарини қорайтиришга 2018 йил 1 августдан пулли асосда 1 йил муддатга фойдаланишга рухсат берилади.

Ойналарни қорайтириш ИИВ ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» томонидан амалга оширилади.

Орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин.

Олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас;

Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар қуйидагича:

  • жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
  • юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
  • хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).

Хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!