Дўстликда ветеринария участкаларидаги ходимларнинг иш ҳақлари 3 разрядга оширилган аммо тўланмаган…

Дўстликда ветеринария участкаларидаги ходимларнинг иш ҳақлари 3 разрядга оширилган аммо тўланмаган…

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги ходимларнинг аризаларига асосан ўрганиш ўтказилди.

Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг ветеринария участкаларидаги 1 500 нафар ходимга қўшимча равишда чорва моллари наслини яхшилаш ва сунъий уруғлантириш вазифаси юклатилаётганлигини инобатга олиб, уларнинг тариф разрядларини 3 разрядга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғига кўра ветеринария участкаларидаги ходимларнинг разрядлари 3 разрядга оширилганлиги инобатга олинган.

Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги 8 нафар ходимнинг иш ҳақини 3 разрядга оширилган ҳолда жами 13.486.773 сўм тўланмасдан келинган.

Дўстлик туман адлия бўлими томонидан ветеринария участкаларидаги 8 нафар ходимнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига аризалар киритилиб, Дўстлик туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2020 йил 1 январь ойига қадар ветеринария участкаларидаги 8 нафар ходимнинг иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

О.Рахимов,
Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи