Podcast: Радарда футбол ва маркетинг мавзуси (3 эпизод)

Podcast: Радарда футбол ва маркетинг мавзуси (3 эпизод)

Бутун жаҳонда футбол фақат ўйин вазифасини бажаришдан ўтиб кетиб бўлган. У бугунги кунга келиб ҳақиқий бизнесга айланиб улгурди. Клублар ҳам деярли тижорат ташкилоти вазифасини бажариб келяпти. Кўп жиҳатлар клубларнинг молиявий аҳволига боғлиқ бўлиб турибди. Боқимандаликдан чиқиб кетиш сиёсатини Европа клублари анча вақт илгари англаб етишганди.

Шу сабабли ҳозирда замонавий футбол деганда биринчи навбатда ҳар томонлама «кўҳна қитъа» футболини кўз олдимизда гавдалантирамиз. Футболдаги маркетинг ҳақида яна бир бор зарур маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз. Афсуски,  бу борада жамоаларимиздаги ишларни ҳеч йўғи 15 фоизга бажариляпти дея олмаймиз.

Радарнинг 3-эпизодида баъзи жиҳатларни аввал ҳам таъкидлаб ўтганмиз. Ўйлаймизки, камчилик бўлиб турган ҳолат ва у тўғрисида кўпроқ маълумот бериш ҳеч қачон зарар бўлмайди.

Ўзбек футболида маркетинг йўналишида етук мутахассис Улуғбек Мирзаев дастур эксперти сифатида ўз фикрларини билдириб ўтган.