Жиззахда ФВВ тизимидаги ҳарбий хизматчилар пахта теримига жалб қилинган деган хабарлар асоссиздир

Жиззахда ФВВ тизимидаги ҳарбий хизматчилар пахта теримига жалб қилинган деган хабарлар асоссиздир

Куни кеча ижтимоий тармоқларнинг бирида Шароф Рашидов туманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аскарларининг пахта теримига жалб қилинганлиги тўғрисида ўз исботига эга бўлмаган асоссиз хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар олинганда аскарларнинг пахта теримига жалб қилинмаганлиги ўз исботини топди.
Шунингдек, вазирлик томонидан бир неча бор бу каби фейк хабарларга эътибор қаратмасликни сўраб, расмий хабарлар берилганлиги ҳам ойдинлашди.
Айни вақтда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра тизимдаги ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ўз хизмат вазифаларини бажаришмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати