Ливанга метеорит қулади

Ливанга метеорит қулади

Ливан шимолидаги Аккар вилоятиги метеорит қулади ва ёнғинга сабаб бўлди, деб хабар берди Ливан миллий агентлиги.

Қайд этилишича, Ал-Талил маскани аҳолиси осмондан тушаётган метеоритни кўриб ҳайрон қолишган. У далага тушган, шундан кейин плантацияларда ёнғин бошланган.

Қишлоқ аҳолиси кўрганларини «ғалати ҳодиса» деб аташди.