Бу усул қишда коронавирус юқиш хавфини 70%га камайтиради

Бу усул қишда коронавирус юқиш хавфини 70%га камайтиради

Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни таклиф қилмоқда.

Олимлар қишда ёмон вентиляция туфайли коронавирусни юқтириш хавфи уч баравар ошишидан огоҳлантирмоқда. Бу, айниқса, идоралар ва ўқув муассасаларига тааллуқли.

Ҳукумат экспертлар билан маслаҳатлашгач, хоналарни мунтазам шамоллатиб туриш зарур деган хулосага келишди. Улар ё деразаларни очиқ қолдиришни, ё вақти-вақти билан, масалан, ҳар 10-15 дақиқада хоналарни шамоллатиб туришни тавсия этишади.

Ушбу чора инфекцияни юқтириш хавфини 70%га камайтиради, деб ҳисоблайди Британия ҳукумати.

«Ҳаммамиз кўп вақтимизни хоналарда ўтказамиз, шу боис шамоллатиш зарур», — деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жо Черчилль.