Тошкентда «BMW X5» ЙТҲга учради (фото)

Тошкентда «BMW X5» ЙТҲга учради (фото)

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 12:10ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Тўқимачи кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. «BMW X5» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилган. Автомобиль ағдарилиб кетган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.