Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетди (фото)

Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетди (фото)

Cана : 21-09-2018   /   Янгиликлар, Фото   /   кўрилди: 125
21 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юклаш станциясида юк поездининг иккита бўш вагони (ғалла ташиш учун цистерналар) ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, рўй берган ҳодиса натижасида одамлардан ҳеч ким жароҳат олмаган.

Бироқ, ағдарилиб кетган вагонлар туфайли тўсиқлар ва қисман - темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг қўшимча иншоотлари девори вайрон бўлган.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
«Ҳозирги пайтда ҳодиса содир бўлган жойда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортдаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари ишламоқда. Авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда», - дейилади маҳкама хабарида.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!